Франция полицияси Страсбургда теракт уюштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинаётган етти нафар эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакат ички ишлар вазири Бернар Казнев маълумотига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».
Унинг аниқлик киритишича, гумонланувчи эркакларнинг келиб чиқиши Марокаш ва Афғонистондан бўлиб, ёши 28 дан 37 гачадир. Улар ўтган дам олиш кунлари Страсбург ва Марселда қўлга олинган.
Агентликнинг таъкидлашича, аксилтеррорчилик операцияси Страсбургда рождество ярмаркаси очилишидан бир ҳафта аввал ўтказилган. Ярмарка 25 ноябрь, жума куни очилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)