«Бавария» футбол клуби мухлисларининг автобуси Дортмунд шаҳридан Мюнхенга қайтаётганида ёниб кетди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
«Бавария» мухлислари жамоанинг «Боруссия Дортмунд»га қарши Германия чемпионати 11-туридан қайтаётган эди. Мазкур ўйинда дортмундликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «Бавария»нинг Бундеслигадаги илк мағлубиятига сабабчи бўлди.
Автобус ҳайдовчиси транспорт воситасидан тутун чиққанини пайқади. Шундан сўнг мотор қисми аланга олди. Ҳайдовчи автобусни тўхтатиб, барча йўловчиларни салонни тарк этишга чақирди. Транспорт воситасида бўлган 50 нафарга яқин мухлисдан ҳеч бири жароҳат олмади.
Маълум муддатдан сўнг мюнхенлик мухлисларга бошқа автобус ажратилди ва улар ўз манзилига муваффақиятли етиб олди.
Маълумот учун, Германия чемпионати 11-туридан сўнг «Бавария» 24 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Боруссия Дортмунд» 21 очко билан 3-поғонага жойлашди. Чемпионат дебютанти «Лейпсиг» 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)