АҚШнинг Сан-Антонио шаҳри (Техас штати)да номаълум кимса жарима қоғозини тўлдираётган полициячини отиб ўтдилди. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, полиция ходими ўз машинасида унинг қаршисида турган автомобилнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузган эгасига жарима ёзаётган эди. Шу вақтда унинг орқасига бошқа машина келиб тўхтади.
Транспорт воситаси ичидан чиққан номаълум шахс ҳуқуқ-тартибот ходимининг бошига қарата икки марта ўқ узди. Шундан сўнг жиноятчи автомобилига ўтириб, воқеа жойидан яширинди.
Сан-Антонио полицияси раҳбари қотиллик жарима билан боғлиқ деб ҳисобламаяпти. Қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳалок бўлган полициячи 20 йиллик тажрибага эга бўлган 50 ёшли офицер Бенжамин Маркони экани маълум қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)