Калифорния штати, Мосс Бич шаҳрида Cessna 172 енгил моторли самолёти турар-жой устига қулади. Бу ҳақда NBC телеканали маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Ушбу маълумот ҳудуд расмийлари томонидан тасдиқланган. Шаҳар полицияси вакилининг маълум қилишича, уй вайроналари остидан яна бир киши чиқариб олинган. Жабрланувчининг аҳволи ҳақида маълумот келтирилмаган.
Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси вакили Ян Грегорнинг нашрга хабар беришича, авария маҳаллий вақт бўйича 11:20 да Half Moon Bay аэропорти яқинида юз берган. Қулаб тушган самолёт Сакраменто аэроклубида рўйхатдан ўтган.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)