Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида (Гуандун провинцияси) ўтаётган IT кўргазмасида илк бор роботнинг инсонга зарар келтириши кузатилди. «ТАСС»нинг маълум қилишича, интернет фойдаланувчилари бу воқеани «машиналар исёни муқаддимаси» деб атади.
Кўргазмада бир неча юз компания юқори технологиялар соҳасидаги товар ва маҳсулотларини тақдим этаётган эди. Стендлардан бирининг эгалари жамоатчиликка кичик роботни кўрсатди. У ўз қурилиши ва ўлчамига кўра «Юлдузли жанглар» қаҳрамони R2-D2 га ўхшашдир.
Ишланма муаллифларининг фикрича, дроиднинг асосий функцияси болаларга таълим бериш ва ташрифчилар диққатини жалб этишдир. Аммо ҳозирча номаълум сабабга кўра робот ўз ёнидаги стендни буза бошлади, ходимлардан бири уни тўхтатишга уринганида эса дроид эркакнинг оёғини босди.
Машинанинг массаси оғирлиги туфайли эркакка жиддий зарар етди. У мустақил юра олмади, натижада тез тиббий ёрдам машинаси чақиришга тўғри келди.
Изоҳ (0)