Германиянинг автомобилсоз Volkswagen компанияси касаба уюшмалари билан 23 минг иш жойининг қисқартирилиши ҳамда ишлаб чиқариш харажатларининг 3,7 миллиард еврога камайтирилишига келишиб олди. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда Bloomberg хабар бермоқда.
Бу қадар ишчиларнинг бўшатилиши эвазига касаба уюшмалари вакиллари раҳбариятдан электрокарлар секторининг ривожлантирилиши ва у ерда янги иш ўринларининг яратилиши ваъдасини олди. Volkswagen электромобиллар ишлаб чиқариш ва рақамли тизимлар яратиш соҳасида 9 минг янги иш ўринлари ташкил этади.
Бундан ташқари, касаба уюшмалари билан келишув доирасида компания Германиянинг Вольфсбург ва Цвиккау шаҳарларидаги заводларида электромобиллар йиғишни йўлга қўйишга рози бўлди.