Москванинг «ЦСКА» клуби сафида тўп сурадиган финляндиялик футболчи Роман Ерёменко икки йил давомида футболда бўлмайди. Бу ҳақда «Чемпионат» УЕФАга таяниб хабар берди.
Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида «ЦСКА» Германиянинг «Байер» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Ерёменко мазкур беллашувда немис клуби дарвозасини ишғол қилган, ўйиндан кейин эса допинг назорати пунктига киритилган.
Аввалроқ футболчининг допинг тести ижобий чиққани айтилганди. Энди эса унинг қонидан кокаин моддаси топилгани тасдиқланди. Берилган маълумотга кўра, футболчи 2018 йилнинг 6 октябрига қадар расмий футбол мусобақаларида иштирок этмайди.
Изоҳ (0)