АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трамп Бош прокуратура ва Марказий разведка бошқармасининг янги раҳбарларини танлади. Булар сенатор Жефф Сешнс ва конгрессмен Майкл Помпеодир, деб хабар беради «РБК».
18 ноябрь куни Bloomberg ва CBS Трамп Сешнсга бу таклифни етказганини маълум қилди. Кейинчалик Трампнинг муваққат штаби вакили Сешнс таклифни қабул қилганини билдирди.
Февраль ойида Сешнс Трампни қўллаб-қувватлаган биринчи сенатор бўлган эди.
Шунингдек, Майкл Помпео МРБ раҳбари лавозимини эгаллашга рози бўлгани айтилмоқда. У Республикачиларнинг ультраконсерватив Чойхўрлик ҳаракати аъзоси сифатида машҳур.
Бундан ташқари, 45-президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимини истеъфодаги генерал-лейтенант, мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг собиқ директори Майкл Флинн эгаллайдиган бўлди.
Изоҳ (0)