Олий Лига иккинчи даврасидан эътиборан Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафига келиб қўшилган туркманистонлик футболчи Артур Геворкян мамлакат чемпионлигини қўлга киритса, сочларини таг-туги билан олиб ташлаши ҳақида айтиб ўтгани маълум бўлди.
Шаҳбоз Беғамовнинг «Championat.asia» сайтидаги мақоласи унинг шу ваъдасини эслатиш билан якунланади:
«Ҳа айтганча, Артур Геворкян ўтган йилги интервьюсида агарда Ўзбекистон чемпиони номини қўлга киритса, сочини таги билан олдириб ташлашга ваъда берганди. Давралар оралиғида ‘Локо’га кўчиб ўтаётганида бу ваъдасини эслатдим. У ‘мен эркакман, ваъдамнинг устидан албатта чиқаман’, дея жавоб берганди», — дейилган мақолада.
Маълумот учун, Артур Геворкян Ўзбекистонда эришиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган биринчи хорижлик футболчидир.
Изоҳ (0)