Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қабул қилди. Бу ҳақда Туркия Президентининг расмий сайти хабар берди.
Учрашув бошида баёнот билан чиққан Туркия раҳбари икки ўлка алоқаларини халқлар орасидаги абадий қардошликка лойиқ бир даражага олиб чиқишни исташига урғу берган ҳолда «буни фақатгина манфаатларимизнинг умумийлиги эмас, қардошлик ҳуқуқимизнинг ва тарихий маъсулиятимизнинг бир ижобати сифатида кўраман», деб таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва унинг туркиялик ҳамкасби Мавлуд Чавушўғли ҳам иштирок этди. Учрашув бошида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.
Изоҳ (0)