Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон—Британия кенгашининг (ЎБССК) 23-йиғилиши жорий йилнинг 17 ноябрида Тошкент Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси «Дарё»га маълум қилди.
ЎБССКнинг умумий йиғилиши Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ганиев, ҳамда Буюк Британия томонидан кенгаш ҳамраиси Барбара Ҳей раислигида бўлиб ўтди.
Умумий мажлис давомида томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британияда ижтимоий-иқтисодий соҳанинг ривожланиши, Ўзбекистоннинг турли иқтисодий соҳалардаги потенциал инвестицион лойиҳалар ва ушбу лойиҳаларда Британия корхоналарининг иштироки каби масалалар муҳокама қилинди.
Британия томонидан эса Буюк Британиянинг экспорт-кредит агентлиги кўмагида мавжуд бўлган имкониятлар тўғрисида маълумот берилди, ҳамда Британия корхоналари Ўзбекистон бозорида таклиф қилмоқчи бўлган товарлар ва хизматлар борасида тақдимотлар ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси нефть-газ, энергетика, кончилик, фармацевтика, таълим ва туризм каби соҳаларда икки томонлама савдони ривожлантириш имкониятларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ Британия корхонаси вакиллари Ўзбекистонда мавжуд бўлган сармоявий потенциали ва хусусийлаштириш дастури доирасидаги охирги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)