Мексикада 2011 йилда 300 га яқин одамнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланиб, Альенде шаҳрининг собиқ мэри ҳибсга олинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РБК».
2011 йилда у шаҳарнинг амалдаги мэри бўлган. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, қотиллик гиёҳвандлик воситалари сотувидан даромадларни ўғирлаганлик учун қасд олишга қарор қилган «Зетас» картели томонидан ташкил этилган.
Ҳукумат ҳисоботидан маълум бўлишича, «Зетас» картели аъзолари Альенденинг 160 нафардан 200 нафаргача аҳолисини ўғирлаган.
Картель аъзоларидан бирининг сўзларига қараганда, хунрезлик оқибатида 300 га яқин одам ўлдирилган. У, шунингдек, «Зетас» 2007 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда 5 тонна кокаин олиб ўтганлигини маълум қилган. Штат расмийлари эса картелни ҳимоя қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)