Ҳиндистонлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари оммавий тарзда ташқи ишлар вазири Сушма Сваражга ўз буйрагини беришга ҳозир эканлигини билдирмоқда. Сурункали қандли диабетга йўлиққан аёл буйрак кўчириш учун анализ топшираётганини маълум қилган эди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ноябрь ойининг бошида 54 ёшли ташқи ишлар вазири шифохонага ётқизилган эди.
15 ноябрь куни буйраги ишдан чиққанидан сўнг аёл диализ жараёнидан ўтаётган эди. Бу ҳақдаги «твит»га жавобан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз буйракларини таклиф қилди, айримлар ҳатто телефон рақамлариниям қолдирди.
Изоҳ (0)