Африканинг ўткир ҳид билиш қобилияти билан машҳур халтали улкан каламушлари ёввойи жониворларни ноқонуний овловчи браконьерларга қарши курашга жалб этилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
ABC нашрининг маълум қилишича, кемирувчиларга юк ичида панголинлар тангачаларини пайқаш ўргатилади. Ушбу ўрмаловчилар қирилиб кетиш остонасига яқинлашиб қолган бўлиб, Африкада уларни овлаш тақиқланган. Шунга қарамай, панголинлар тангачалари Осиё қора бозорида катта шуҳратга эга, ундан анъанавий тиббиётда фойдаланилади.
Мутахассисларнинг ишонишича, халтали улкан каламушлар контрабандани аниқлай олади. Браконьерлар одатда панголинлар терисини қаҳва солинган қопларга бекитади.
Айни пайтда ўқишлардан ўтаётган каламушлар 2017 йил охиридан ишга киришиши кутилмоқда.
Илгари каламушлар минани ҳидидан аниқлай олиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)