АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳукуматига кирган барча амалдорлар истеъфодан кейинги беш йил давомида лоббизм — парламентдаги манфаат гуруҳларига таъсир ўтказиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бу ҳақда президентнинг муваққат жамоаси вакили Шон Спайсер журналистлар билан мулоқот чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Спайсернинг таъкидлашича, Трамп маъмуриятидаги асосий мансабларга даъвогарлар ўз штатларида бундай фаолиятни тўхтатиши лозим, акс ҳолда ҳукумат идораларидаги мансаблардан умид қилмаса ҳам бўлади.
Сайловолди кампанияси пайтидаёқ Трамп Вашингтондаги «ботқоқни қуритиб», расмий шахсларга бойлик орттириш мақсадида лоббизм билан шуғулланишни тақиқлашини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)