• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференцалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди

    2016 йил 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисни Комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди.

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссияси аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Шу борада 3-Бухоро, 6-Наманган, 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти эшитилди.

    Мажлисда таъкидланганидек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юксак ташкилий даражада ўтказишда участка сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланади. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиялари ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини янада ошириш ва уларнинг комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

    Бу борадаги ишларнинг давоми сифатида шу йилнинг 20—30 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида сайлов участкаларини овоз беришга тайёрлаш, сайловчилар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш, муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш, сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, шунингдек, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш каби долзарб масалаларга бағишланган семинарларни ўтказиш кўзда тутилмоқда.

    Комиссия аъзолари сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг сайловчиларнинг турган жойида овоз бериши билан боғлиқ айрим қоидаларини бир хилда қўллашга тааллуқли масалаларни ҳам кўриб чиқди.

    Мажлисда Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти миссиялари кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Қайд этилганидек, сайлов кампанияси очиқлик ва ошкоралик шароитида ўтказилмоқда. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов участкаларида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадир.

    Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    17.11.2016, 12:10   Изоҳ (0)   3792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди

    17.11.2016, 12:04

    Fitch Ўзбекистондаги тўртта банк рейтингларини «B+»гача оширди

    17.11.2016, 11:46

    Ўзбекистонда МДҲда биринчи бўлиб кўзи ожизлар учун мўлжалланган сайлов бюллетенлари тайёрланмоқда

    17.11.2016, 09:35

    Акмал Саидов: Ўзбекистон сайлов қонунчилиги мамлакат зиммасига олган мажбуриятларга тўлиқ жавоб беради

    16.11.2016, 17:41

    ЎзХДП Президентликка номзодининг ижтимоий тармоқлардаги расмий бўлмаган саҳифаларидаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирди

    16.11.2016, 17:08

    Наримон Умаров Самарқанддаги учрашувда рақобатдош энергия бозори яратилишини рағбатлантиришга эътибор қаратди

    16.11.2016, 16:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алина Кабаева яшайдиган Путин қароргоҳида ҳаво мудофааси кучайтирилди — ОАВ

    Дунё | 13 август, 18:10

    Тез айнийди: музлаткич эшигида сақлаш мумкин бўлмаган 7 та маҳсулот

    Лайфстайл | 13 август, 18:00

    Жорий йилда 5,2 млн фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган — Обид Ҳакимов

    Ўзбекистон | 13 август, 17:54

    “Барселона” Дани Ольмога нарх белгилади

    Спорт | 13 август, 17:50

    Марказий Осиё фуқаролари ҳам бор: “ФСБ” уруш бошланганидан бери салкам 70 кишини ўлдирди

    Дунё | 13 август, 17:30

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    “Аватар: Олов ва Кул” фильми ҳақида нималар маълум: янги қабилалар ва юлдузлар таркиби

    Кино | 13 август, 17:13

    Қибрайда дарахтлар кесилди: туман ҳокимлиги ва Экология бошқармаси икки хил муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:55

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.