Швецияда бош вазир Улоф Пальменинг ўлдирилиши қайтадан тергов қилинади. Ушбу жиноят 30 йил муқаддам содир этилиб, фош қилинмаган эди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, тергов гуруҳига Стокгольм бош прокурори Кристер Петерсон бошчилик қилади. У илгари ташқи ишлар вазири Анна Линднинг ўлдирилишини тафтиш қилган эди. Петерсон февраль ойида ишга киришади.
«Бу мен учун фахр, миссияни катта иштиёқ билан бошламоқдаман. Бу қизиқарли ва муҳим вазифа», — деди Петерсон.
Улоф Пальме 1986 йилда рафиқаси Лисбет билан тан соқчиларисиз кинотеатрдан қайтаётганида номаълум шахс томонидан отиб ташланган эди. Қотил ҳозиргача топилмади. Тергов материаллари эгаллаган архив жавонлари узунлиги 250 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)