16 ноябрь куни 13:30 да футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 29-тур беллашувлари старт олади ва унинг илк ўйинида Тошкентнинг «Обод» клуби «Жар» стадионида «Андижон»ни қабул қилади.
«Обод» 2016 йилги мавсум ҳисобидан Ўзбекистон Олий Лигасидаги дебют мавсумини ўтказмоқда. Турнир жадвалида 22 очко билан 14-ўринда бораётган клуб биринчи йилнинг ўзидаёқ 1-лигага тушиб кетиш хавфи билан яшамоқда. Бу борада жамоа водийнинг уч клуби билан рақобат ҳосил қилган: «Қўқон—1912», «Навбаҳор» ва «Андижон».
29-турда «Обод» сўнгги ўринда бораётган «Андижон»га қарши саф тортади. Мазкур беллашувда мағлуб бўлган жамоа Олий Лига билан хайрлашиши мумкин.
Маълумот учун, 29-тур олдидан андижонлик футбол мухлислари клуб футболчиларига очиқ хат ёзиб, «Обод»ни мағлуб этишлари шарт эканини таъкидлаб ўтганди.
Изоҳ (0)