АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатидаги Клэй шаҳарчаси мэри Беверли Уэйлинг Facebook’да АҚШ президенти Барак Обаманинг турмуш ўртоғи Мишель Обамани ҳақоратловчи видеога изоҳ қолдирганидан сўнг истеъфо берди. Бу ҳақда, AP агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Клэй шаҳри кенгаши мэрнинг истеъфога чиқиш аризасини қондирди. Уэйлинг ваколат муддати 3 йилдан сўнг якунига етиши керак эди.
«Жамиятмизда ирқчиликка ўрин йўқ», – деди Клэй шаҳри кенгаши аъзоси Жейсон Хаббард.
Клэй шаҳридаги Clay County Development нотижорат ташкилоти раҳбари Памела Тэйлор АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонгач, Facebook’даги саҳифасида мамлакатнинг бўлажак биринчи хоними Меланья Трамп ва Мишель Обамани таққослаганидан сўнг можаро ажв олди.
«Оқ уйда замонивий, чиройли, муносиб биринчи хонимни кўриш ажойибдир. Мен пошнадаги маймунни кўришдан чарчадим», – дея видеомурожаат қолдирди Памела Тэйлор.
Клэй шаҳри мэри Беверли Уэйлинг эса ушбу видеога «Мени хурсанд қилдинг, Пем» деб изоҳ қолдирди. Шундан сўнг ҳар икки аёл ирқчиликда айбланди, жамоат эса Тэйлор ва Уэйлингни ўз лавозимларидан озод этилишини талаб қилди.
Можародан сўнг Clay County Development раҳбари маъмурий таътилга юборилди. Клэй шаҳри мэри эса қилган иши учун узр сўрашга мажбур бўлди. Кейинроқ у истеъфога чиқишга қарор қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)