Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, 2016 йил об-ҳаво кузатувлари тарихида энг иссиғи бўлади. Бу ҳақда, The Guardian нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Иқлим бўйича Марокашда ўтказилган саммитда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти тақдим этган ҳисоботда дунё бўйлаб ҳарорат 1,2 даражага ошиб, қаторасига учинчи йил янги максимумни янгилагани қайд этилган.
Шу тариқа, 2016 йил катта эҳтимол билан ҳаво кузатувлари тарихида энг иссиқ йил бўлади. Бу, шунингдек, қайд этилган энг иссиқ йилларнинг 17 тасидан 16 таси ушбу юзликка тўғри келишини англатади.
Изоҳ (0)