АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трамп Форс кўрфазида турган Эрон ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига таҳдид қилиши ҳазилдан бошқа нарса эмас эди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари бош штаби раҳбари генерал Муҳаммад Ҳусайн Багирий баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бу инсон (Трамп) ўзининг тарғибот кампанияси чоғида кўп баландпарвоз баёнотлар берди ва анча-мунча аҳмоқликларни гапирди. Унинг Форс кўрфази ва Хурмуз бўғозидаги Эрон кемаларига нисбатан таҳдид солишини ҳазил деб ҳисоблаш лозим», — деди генерал Tasnim агентлиги билан суҳбатда.
Ўз сайловолди кампанияси доирасида Трамп Эроннинг патруль кемалари «тўплар зарбалари билан сув юзидан супуриб ташланиши» билан таҳдид қилган эди.
Изоҳ (0)