Reputation Institute консалтинг агентлиги жаҳоннинг энг ривожланган шаҳарлари рейтингини тузиб чиқди. Рўйхатга Австралиянинг Сидней шаҳри бошчилик қилмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Респондентларнинг фикрича, Сиднейда чиройли ҳаёт учун барча шароитлар мавжуд.
Иккинчи ва учинчи ўринларни Вена (Австрия) ва Цюрих (Швейцария) эгаллади. Биринчи ўнликка, шунингдек, Торонто (Канада), Стокгольм (Швеция), Эдинбург (Шотландия), Монреаль (Канада), Рим (Италия), Ванкувер (Канада), Копенгаген (Дания) кирди.
Рейтингга асос бўлиб хизмат қилган, City RepTrak 2016 тадқиқоти доирасида ўтган сўровда 20 минг респондент иштирок этди.
Изоҳ (0)