Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Мэнни Пакьяо Олимпиаданинг икки карра чемпиони украиналик Василий Ломаченкога қарши жанг ўтказишга қарши эмас.
Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум бу ғоя билан чиқиш қилгач, уни филиппиник Пакьяо қўллаб-қувватлади. Бу йўлда чарм қўлқоп устаси вазн ташлашга ҳам тайёр. Ломаченко ўз жангларини 61,2 килограмм вазн тоифасида ўтказиб келмоқда.
Ломаченко ҳам бу жангга розилик берса, Top Rank уни ташкил қилиш ишларини бошлаб юборади. «Оламспорт» маълумотига кўра, украиналик боксчи 26 ноябрь куни ўзининг навбатдаги жангини Лас-Вегасда Николас Уолтерсга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)