«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл қаторасига тўртинчи марта ҳамда сўнгги 7 йилда олтинчи бор Уэльсда йил ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
2016 йилда Бэйл «Реал» сафида ЕЧЛ ғолиби бўлди. Уэльс термаси билан эса Евро–2016 турнирининг ярим финалигача етиб борди.
«Уэльсда йил ўйинчиси мукофотига сазовор бўлиш катта шараф. Барчага катта раҳмат», – деб ёзди Бэйл Twitter’даги саҳифасига.
Уэльс термасининг бошқа бир аъзоси, Англиянинг «Сток Сити» клуби хавбеки Жо Аллен бир йўла икки – футболчилар ва мухлислар талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти лойиқ деб топилди.
Изоҳ (0)