Демократ Ҳиллари Клинтон ва Республикачи Дональд Трамп АҚШ президентлигига кўрсатилган номзодлар орасида машҳурлик жиҳатидан энг охирги ўринларда туради. Бу ҳақда, Gallup маркази маълумотларига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
8 ноябрь куни чоп этилган «маъқуллаш шкаласи»га кўра, Клинтон респондентларнинг 52 фоизига, Трамп эса 61 фоизига ёқмайди.
Марказ бу каби рейтингларни тузишни бошлаган 1956 йилдан буён ҳали бирор марта президентлик учун бу қадар рейтинги паст номзодлар курашмаган.
Трамп 1956 йилдан буён президентликка кўрсатилган энг рейтинги паст номзод бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)