Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан клуб ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини шу ерда якунлашини билдирди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Роналду фаолиятини шу ерда якунлашидан бахтиёрман. Криштиану – ноёб футболчи. У ҳам мен каби фаолиятини оқ футболкада якунлайди», – деди франциялик мутахассис.
Аввалроқ «Реал» 31 ёшли футболчи билан шартномани 2021 йилгача узайтиргани ҳақида эълон қилганди.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду «Реал»даги фаолиятини 41 ёшида якунлаш истаги бор эканини бир неча бор таъкидлаган.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2009 йили «Манчестер Юнайтед» клубидан ўша давр учун рекорд сумма – 80 миллион фунт эвазига «Реал»га келиб қўшилганди. Португалиялик футболчи уч карра «Олтин тўп» мукофоти соҳиби ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)