Хитой янги Sino-CEEF холдинг компаниясини ташкил этди. У ХХР ҳамда Шарқий Европа мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик учун платформа вазифасини бажариши режалаштирилмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Компаниянинг Хитой томонидан таъсисчиси ва асосий инвестори мамлакатнинг энг йирик кредит ташкилоти — Хитой савдо-саноат банки (Industrial & Commercial Bank of China, ICBC) бўлди. Холдинг раҳбари Цзян Цзяньциннинг сўзларига қараганда, янги компания Sino-CEEF жамғармасини ташкил этиб, унинг фаолияти инфраструктура, юқори технологик ишлаб чиқариш ва оммавий истеъмол сингари соҳаларга инвестициялар киритишга қаратилади.
Марказий ва Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари, компаниялари ва молиявий ташкилотлари жамғармага маблағ киритишга қизиқиш билдирмоқда, деб таъкидлади Цзян Цзяньцин. Жамғарманинг умумий ҳажми 10 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)