Қозоғистонлик бизнесмен, «Чимкентпиво» заводининг собиқ хўжайини, давлат тўнтаришини тайёрлашда айбланаётган Тўхтар Тулешов 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукмни 7 ноябрь куни ихтисослаштирилган туманлараро жиноий ишлар бўйича ҳарбий судда судья Ербол Аҳматжонов ўқиб эшиттирди.
Бундан ташқари, Тулешовнинг мол-мулки мусодара қилинди, у умрбодга тижорий ва жамоатчилик ташкилотларида раҳбар лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Собиқ бизнесмен жазони оғир тартибли колонияда ўтайдиган бўлди.
Жазони ўташ муддати 2016 йил 30 январидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)