Россия «Биринчи канал»ининг «Голос» лойиҳаси ёрқин иштирокчиларидан бири Сардор Милано «баттл»да ғолиб бўла олмади, деб ёзади «Российский диалог» нашри. Сардорнинг устози Дима Билан лойиҳада унинг рақиби Оксана Казаковани қолдиришга қарор қилди.
4 ноябрь, жума куни бўлиб ўтган «баттл»да иштирокчилар композицияни ажойиб тарзда ижро этди. Ҳатто, Леонид Агутин ва Дима Билан рақсга ҳам тушиб кетди. Қўшиқ якунида барча устозлар ўрнидан туриб, уларни олқишлади.
Аммо, лойиҳа қоидаларига кўра, иштирокчилардан фақат биттаси қолиши мумкин. Дима айнан Сардор шоудан чиқиб кетиши керак, деб топди. Аммо Милано барибир лойиҳадан кетмади: уни дарҳол Полина Гагарина ўз жамоасига олди.
Аввалроқ ўзбекистонлик ёш хонанда, Россиянинг «Главная сцена» мусиқий лойиҳаси ғолиби Сардор Милано «Голос» шоусидаги чиқишида ўзини «Москвадан» деб таништиргани ўзбекистонлик айрим блогерларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)