9 ноябрдан янги тезкор поезд «Андижон–Урганч» рейсини амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
«2016 йил 10 ноябрдан ‘Андижон–Урганч’ йўналиши бўйича янги 393/394-сонли йўловчи поезди харакатланишни бошлайди», — дейилади хабарда.
Поезднинг Андижондан жўнаш вақти — пайшанба куни 08:05, Урганчга келиш вақти — жума куни соат 08:00; Урганчдан қайтиш — жума куни соат 19:20, Андижонга келиш вақти — шанба куни соат 19:10.
Бундан ташқари, 2016 йил 9 ноябрдан «Тошкент–Андижон» йўналиши бўйича янги 94/93-сонли тез юрар поезди хафтасига бир маротаба харакатланишни бошлайди. Поезд Тошкентдан чоршанба куни соат 13:00 да жўнаб кетади ва Андижонга ўша куни соат 19:10 да етиб боради, сўнг Андижондан шанба куни соат 22:15 да жўнаб, Тошкентга якшанба куни соат 05:16 да етиб боради.
Изоҳ (0)