Россиянинг Иваново шаҳридаги уйда рўй берган маиший газ портлашининг маркази бинонинг биринчи қаватида эди. Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренконинг маълум қилишича, биринчи қаватдаги хонадонда ўрнатилган газли қозон портлаган, деб хабар беради «ТАСС».
Портлаш оқибатида олти киши, шу жумладан, тўрт ёшли қизча ҳалок бўлди. Яна тўрт киши шифохонада. 14 киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)