Бразилия чемпионатининг учинчи дивизионида иштирок этувчи «Гуарани» футбол жамоаси ҳимоячиси Феррейра «Боа»га қарши баҳсда уни майдондан четлатган ҳакамни урди. Бу ҳақда, Globo Esporte нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа ўйиннинг иккинчи таймида рўй берди. Феррейра рақиб жамоа ҳужумчисига қарши қўпол ўйнади, шундан сўнг ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. Феррейра қарорни адолатсиз деб ҳисоблаб, ҳакамга муштлари билан жавоб қайтарди. Уни майдондан жамоадошлари ва стадион ходимлари олиб чиқиб кетди.
Ўйин «Боа» фойдасига 3:0 ҳисобида якунланди.
Изоҳ (0)