Туркия жануби-шарқидаги Ширноқ шаҳри марказида рўй берган портлашда икки бола ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди. Бу ҳақда, Milliyet нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жабрланган олти бола дарҳол шифохонага етказилди, лекин улардан иккитасининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Қолган тўрт болага шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Воқеа юзасидан суриштирув бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)