Бугун, 5 ноябрь куни «Тошкент» халқаро аэропортига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан харид қилинган иккинчи Boeing-787 Dreamliner самолёти етиб келди. Бу ҳақда журналист Навбаҳор Каримова Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Янги Boeing-787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросими. Ажойиб», — деб ёзди у саҳифасида.
Самолёт шанба куни эрталаб Сиэтлдан бошланадиган 12 соатлик узлуксиз парвоздан сўнг «Тошкент» халқаро аэропортида қўниши илгарироқ хабар қилинган эди. Авиалайнерни кутиб олиш маросимида ОАВ вакиллари, аэропорт ишчилари ва бошқалар иштирок этди.
Биринчи Dreamliner Тошкентга 31 август куни етиб келган эди. Ўшандан буён лайнер Ўзбекистон шаҳарларига, шунингдек, Олмаота, Дубай ва бошқа хорижий шаҳарларга парвоз қилди.
350 ўринли самолётлар узоқ ва жуда узоқ масофали парвозларда қўлланади.
Бундан ташқари, миллий авиакомпания яна учта Boeing Dreamliner харид қилиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)