4 ноябрь, жума куни Олмаота аэропортида фавқулодда эвакуация амалга оширилди. Аэропортга номаълум шахс қўнғироқ қилиб, бомба ўрнатилганини хабар қилганидан сўнг эвакуация амалга оширилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Маҳаллий вақт билан соат 11:25 да «102» пультига қўнғироқ келиб тушди. Номаълум шахс аэропорт ҳудудида бомба ўрнатилганини хабар қилди.
Шундан сўнг фавқулодда эвакуация бошланди. Йўловчилар ва аэропорт ходимлари эвакуация қилинди. Аммо бомба ҳақидаги хабар тасдиқланмади. Соат 11:49 да аэропорт иши қайта тикланди.
Айни пайтда аэропорт оддий режимда ишламоқда. Етказилган зарар ҳажми аниқланмоқда.
Изоҳ (0)