• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тадбиркорлар қаерда ўқийди?

    Forta Business Education ёхуд Ўзбекистонда тадбиркорнинг муваффақияти сирини очиб берадиган ўқув маскани ҳақида

    Меҳринисо Абдураззоқова — фақат ўзбек тилида махсус бизнес семинарлар ўтказиш орқали тадбиркорларга бизнес сирларини ўргатиш билан шуғулланадиган Ўзбекистондаги ягона тренинг маркази раҳбари.

    Бизнес оламига илк қадамларини қўйганда, биринчи муваффақиятдан сўнг биринчи омадсизликни ҳам кўргач, тадбиркор бўлиш учун албатта илм керак экан деган хулосага келган. Асл касби педагог бўлгани учун, ҳамма соҳада илм олиш муҳим деган фикрда. Лекин тадбиркорликка қаерда ўқитилади? Тадбиркор деган дипломни ким беради? Бизнесдаги сир-асрорларни ким ҳам рақобатчисига очади?

    Меҳринисо Абдураззоқова интилувчан ва изланувчанлиги сабабли ўша пайтларда айни муаммонинг ечимини топди. Ечим ривожланган хорижий давлатлардан, тадбиркорлар учун ташкил қилинадиган махсус семинарлардан топилди. Бизнесда фойда топиш учун албатта сармоя киритилади, лекин ҳар қандай катта миқдордаги сармояни ҳам илмсизлик оқибатида бой бериб қўйиш мумкин. Меҳринисо Абдураззоқова бу нуқтада иккинчи йўлни, сармояни ўз илмига киритиш йўлини танлади.

    Йўлни узоқ, тадбирни серхаражат демасдан, имкон топиб, дунёнинг бир неча мамлакатларига айнан тадбиркорлик бўйича мисқоллаб илм йиғиш учун борди ва дунёга машҳур тренерларнинг махсус бизнес семинарларида бўлди: Филипп Котлер (АҚШ)нинг Дипломини олишга муваффақ бўлди. Кейин эса Ларс Валлентин (Швейцария)нинг семинарида иштирок этди. Аммо ўзининг айтишича, биринчи марта борганида ҳеч нимани тушунмаган. Самолёт чиптаси, бошқа харажатлар ва тренингга тўланган маблағларни семинарда қўлланган жуда кўп янги терминларни тушунмаганлиги учун «сувга оқизиб келган». Лекин кўзлаган мақсадига эришмасдан қўймайдиган, интилувчан бу аёл иккинчи бор яна Ларс Валлентиннинг айнан ўша мавзудаги семинарида такрор иштирок этади. Мана шундай қилиб, босқичма-босқич у муваффақият зинасидан чиқа бошлайди. Кейин эса ҳар бирининг чиптаси 500 дан 2000 еврогача турадиган семинарлар: Александер Левитас (Исроил, Диплом), Масару Фуживара (Япония, Сертификат), Майкл Бинг (Дания, Сертификат), Дмитрий Дичковский (Беларусь, Сертификат), Максимилиан Фодингер (АҚШ, Сертификат), Игорь Качалов (Россия, Сертификат), Игорь Манн (Россия, Сертификат), Жон Кинг (АҚШ, Сертификат)ларнинг ҳам тренингларида қатнашади. Буларнинг барчасида олган илмлари ўзининг ва дўстларининг бизнесда муваффақиятли ривожланишига ёрдам берди.

    Аммо бошқа тадбиркорлар-чи? Уларни ким ўқитади? Ўзбекистонда уларга ким бизнес тренинглар ўтади? Тўғри, сўнгги пайтларда бир неча тренерлар Ўзбекистонга келиб, семинарлар ўтишмоқда. Аммо улар ўзбек тилида эмас. Ва албатта уларда айнан Ўзбекистондаги ўзига хос ҳолат ҳамда миллий анъаналар ва қадриятлар мазмунидан келиб чиқиб ёндашиш йўқ. Камига, бундай семинарларда иштирок этиш учун чипталар нархи жуда баланд (ўртача 1 миллион сўм). Шу сабабли ҳам, Ўзбекистондаги тадбиркорларга, айниқса ёш, энди иш бошлаётган, ҳали турли хорижий давлатларга бориб, тренингларда иштирок этишни иқтисодий аҳволи кўтармайдиган тадбиркорлар учун махсус семинар тренинглар ўтказишни мақсад қилди. Октябрь ойида ўтказилган илк тренингда 200 дан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, унга юқори баҳо берди. Бундан руҳланган Меҳринисо Абдураззоқова кўп сонли тадбиркорларнинг илтимослари ва таклифларига биноан 6 ноябрь куни Тошкентга, 12 ноябрда Андижонга, 19 ноябрда Наманганга ва 26 ноябрь куни Қўқонга ташриф буюрадиган бўлди. Декабрь ойида эса Самарқанд ва Бухоро вилоятларига сафар режалаштирилмоқда.

    Меҳринисо Абдураззоқова:

    «Умид қиламанки, бу бизнес тренингдан иштирокчилар ўзлари учун жуда кўп фойдали маълумотларни олишади. Чунки мен ўзим иштирок этган барча семинарлардаги энг қимматли маълумотларни жамлаб, шунингдек шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, завод ва фабрикаси бор бизнесменларимиздан тортиб, ёш тадбиркорларимизгача ушбу маълумотларни тақдим этаман. Семинарни илм олиб, савдо ҳажмининг ва даромадларининг ошишига олиб келадиган гоялар билан тарк этишларини истайман. Ёш тадбиркорларимизга бизнесга билим билан киринглар дейишни хоҳлайман, тажрибали тадбиркорларимизга эса ‘Муваффақиятли тадбиркорлар ҳамиша ўқишда давом этадилар!’»

    Тренингдан сўнг:1. Олдин ҳеч қаерда эшитмаган маълумотларга ва билимларга эга бўласиз (Интеллектуал жиҳатдан бойийсиз!).2. Рақобатчиларингиздан маълумот жиҳатидан сўзсиз устунликка эга бўласиз (Унутманг! Ташқарида ахборот асри ҳукм сурмоқда!).3. Жавобини излаб юрган саволларингизнинг 90 фоизига жавоб топасиз (Миянгиз қуввати ва ниҳоят янги ғоялар учун сарфлана бошлайди).4. Нима учун шу пайтгача ўзингиз хоҳлагандек муваффақиятга эриша олмаганлигингиз сабабини англаб етасиз (Ҳайратланасиз!).5. Олдин сезмаган ҳамда аҳамият бермаган нарсалар, воқеа-ҳодисалар ва ўзгаришларни нафақат сеза бошлайсиз, балки ҳис қила бошлайсиз (Трансформация эффекти).6. Бизнесингиз келажагини (камида 3—5 йил) ва унинг ривожланиш босқичларида босиб ўтадиган йўлини тахминан «кўра бошлайсиз» (Узоқни кўра билиш).7. Маҳсулотингиз номидан, логотипидан, қадоқланиши ва дизайнидан ҳамда реклама материаллари ва акцияларингиздан Сизнинг тадбиркорлик соҳаси бўйича саводхонлик даражангиз уфуриб туради (Шахсий имиж).8. Ўқишга, ўрганишга ва ўз устингизда ишлашга бўлган иштиёқингиз ва рағбатингиз ортади (Шахсий ўсиш = бизнесингиз ўсиши).9. Муваффақиятга олиб борадиган йўлни қисқартириш қуролларига эга бўласиз (Натижада меҳнатларингиз самарасидан роҳатланиш онларини узоқ кутмайсиз!).10. Энг асосийси, Сизга вақт ва маблағ жиҳатидан қимматга тушадиган хатоларнинг олдини олиб қоласиз! (Демак, ҳамёнингизни ва соғлигингизни, айниқса, асаб тизимингизни асраб қоласиз).

    Рўйхатга олиш: 9:30 дан 10:30 гачаБиринчи қисм: 10:30 дан 12:30 гачаКофе-брейк: 12:30 дан 13:00 гачаИккинчи қисм: 13:00 дан 15:00 гача

    Тренинг бўлиб ўтадиган сана ва манзиллар:Тошкент шаҳри: Чехов кўчаси, 5-уйИИВ Маданият саройи, 6 ноябрь (якшанба) куни

    Фото: Forta Business Education

    Фото: Forta Business Education

    Андижон шаҳри: Бобуршоҳ кўчаси, 53-уй«Ҳамкор» халқаро бизнес маркази, 12 ноябрь (шанба) куни

    Фото: Forta Business Education

    Фото: Forta Business Education

    Наманган шаҳри: 19 ноябрь (манзил аниқланмоқда…)

    Фото: Forta Business Education

    Фото: Forta Business Education

    Қўқон шаҳри: Шоҳрухобод кўчаси, 39-уйMediapark савдо маркази, 3-қават 26 ноябрь (шанба) куни

    Фото: Forta Business Education

    Фото: Forta Business Education

    Тренинг қатнашчиларига сертификат берилади.Нархи — 570 минг сўм.

    Лекин бизда ҳомийлар бор. Уларнинг ёрдами туфайли сиз ушбу тренингга атиги 175 минг сўм тўловни (хоҳлаган усулда) амалга ошириб, имтиёзли чиптани қўлга киритишингиз мумкин. Бунинг учун зудлик билан info@forta.uz электрон манзилига ёки (+998-94) 665-11-12 телеграм манзилига «Имтиёзли чипта оламан» жумласини ҳамда қатнашчи(лар)нинг исми-шарифи, туғилган санаси, телефон рақамлари, тўлов усули ва қайси манзилда ўтказилаётган тренингда қатнашмоқчи эканлигингиз кўрсатилган хатни юборишингиз керак.

    Жойлар сони чекланган! Ўз жойингизни банд қилишга шошилинг! Имтиёзли чипта муддати 2016 йил 4 ноябргача. Яқинларингиз ва дўстларингизга ҳам хабар беринг.

    Forta Business Education’нинг бизнес-тренинглар жадвали билан www.forta.uz сайти ва @FortaUz Telegram-канали орқали танишинг, бизнес-тренингда иштирок этинг ва ўзингиз орзу қилгандек муваффақиятга тезроқ эришинг!Forta Business Education – орзуларингиз рўёби!

    Реклама ҳуқуқи асосида

    03.11.2016, 10:05   Изоҳ (0)   21270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дизайнер Дилдора Қосимова Kashmir номли либослар тўпламини намойиш этди (фотогалерея)

    03.11.2016, 09:07

    Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди

    02.11.2016, 20:32

    Ўзбекистон бўйича 3—4 ноябрь кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

    02.11.2016, 20:29

    Термизда 1 ноябрь куни ҳаво ҳароратининг юқорилиги бўйича янги рекорд ўрнатилди

    02.11.2016, 20:26

    Сайлов муносабати билан талабаларга таътил, Ўзбекистонда янги банк, никоҳдан ўтган Райҳон ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    02.11.2016, 20:13

    ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишни бошлади

    02.11.2016, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59

    CNN: Путин ва Трамп Аляскадаги ҳарбий базада учрашади

    Дунё | 14 август, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.