2 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир қарорни имзолади. 167 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва 22 турдаги тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар белгиланмоқда.
2. Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан 1–5 декабрь кунлари талабаларга таътил эълон қилинди. Шу йўл орқали икки марта овоз бериш ва бланкларни дубликатлаштиришнинг олди олинади.
3. «Мадад Инвест Банк» хусусий акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берилди. Ўзбекистондаги банклар сони 27 тага етди.
4. Хонанда Райҳон ва бошловчи Фарҳод Алимов никоҳдан ўтди. Тўй куни ҳали маълум эмас; никоҳдан аввал Райҳон Йигиталининг олдидан ўтган.
5. «Ҳаётга хуш келибсиз, жаннатдаги аёл». Ёлқин Тўйчиевнинг «Маъсума» фильми трейлери чиқди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)