Дизайнер Дилдора Қосимова Kashmir номли либослар тўпламини 30 октябрь, якшанба куни тақдим этди, деб ёзади My Day. Ҳиндча элементлар, ўзбек бахмали, ёрқин атлас, қора тўрлар ва ажойиб аксессуарлар — буларнинг барчасини намойишда кўриш мумкин бўлди.
«Дизайнер Кашмирнинг нафис ва ҳушбўй ифоридан илҳомланган ҳолда ўз тўпламида, замонавий тенденциялар ва ўзбек матоларининг уйғунлашувига асосланган замонавий кўринишларни акс эттирган», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тўплам бахмал, атлас, тўр, тошлар ва трикотажга бой бўлди. Дизайнер дадиллик ила турли хил услубларни ва матоларни уйғунлаштирган. Образларни эса ёпинчиқлар билан янада тўлдирган бўлиб, фактуралар билан ишлаган. Либослардаги кесмалар, шаффоф матолар умумий кўринишга янада латофат ва нафисликни бахшида этган.
Изоҳ (0)