Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон доиралари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Словакия делегацияси ушбу учрашувда қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегацияга Словакия ташқи ва Европа ишлари вазири Лукаш Паризек раҳбарлик қилди.

Давра суҳбатида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Иштирокчилар, шунингдек, Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият олиб бораётган Словакия компаниялари иши билан танишди.

Словакия делегацияси Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари билан батафсил танишди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар