Саудия Арабистонида ҳукмронлик қилаётган ас-Саудлар оиласининг қамоқхонада жазо ўтаётган шаҳзодаси суд қарорига кўра дарра билан саваланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳзоданинг исми ва жазо сабаби ҳақида маълумот берилмаган. Саваланишдан аввал у тиббий кўрикдан ўтди. Жазоланган шаҳзода қамоқхона камерасида қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Саудия Арабистонида шаҳзода Турки бин Сауд ал-Кабирга нисбатан ўлим жазоси ижро этилганди. Қироллик оиласи аъзосининг қатл этилиши Саудия Арабистонида 1970 йилдан буён биринчи марта юз берди.
Изоҳ (0)