Самарқанд шаҳрида 21 та автобус жамланмаси, 46 та йўналишсиз такси ва 1 та йўналишли микроавтобус корхонаси йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар берди.
Вилоятда ишлаб чиқарилган автобуслардан 444 таси 61 та йўналишда аҳолига хизмат қилаётган бўлса, 1,5 мингдан ортиқ йўналишсиз таксилар йўловчилар узоғини яқин қилмоқда.
Уларда жорий йилнинг 10 ойида 30 миллион нафар, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллиондан кўпроқ мижозга хизмат кўрсатилди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳардаги 12 та гавжум бекатларда автобус жетонлари савдоси ташкил этилди.
«Самарқандтрансмаркази» томонидан 100 га яқин автобус замонавийларига алмаштирилди. «Самарқанд — Пайариқ» йўналишида қатновчи автобуслар терминаллар билан жиҳозланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)