Словакия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризек бошчилигидаги делегация 2—4 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.
Бундан ташқари, Словакия делегацияси Ўзбекистонга ташриф доирасида Самарқанд вилоятида бўлишни ҳам режалаштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)