Ўзбекистон ҳукуматининг 27 октябрдаги қарори билан, Ўзбекистон фахрий донори кўкрак нишони тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга энди энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳам топширилади.
Бунгача фахрий донор кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга пул мукофоти берилиши назарда тутилмаган эди.
Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган фуқаролар мукофотланади.
Кўкрак нишони, унга гувоҳнома ва бир марталик пул мукофоти Жаҳон донор кунида — 14 июнда тантанали вазиятда топширилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)