Россия президенти Владимир Путин АҚШ билан плутоний утилизацияси ҳақидаги келишувни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги федерал қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот интернет-порталида чоп этилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Илгарироқ Путиннинг ўзи ушбу келишув ҳамда унинг баённомаларини тўхтатиб қўйиш ташаббуси билан чиққан эди. Ушбу ташаббус парламент тарафидан қонуний тарзда тасдиқланди. Парламент томонидан 19 октябрда қабул қилинган қонун 26 октябрда Федерация Кенгаши томонидан маъқулланди ва эндиликда президент томонидан имзоланди; у имзоланган кунидан — 31 октябрдан кучга киради.
Изоҳ (0)