Сурия бўйича дипломатик келишувга эришиш имкони мавжуд, бироқ бунинг учун Россия, Эрон ва Сурия ҳукумати можаронинг барча томонлари ишлаб чиққан оқилона ёндашувни қабул қилиши лозим. Ушбу баёнот билан АҚШ давлат котиби Жон Керри Ирландиянинг Типперери шаҳридаги матбуот анжуманида чиқиш қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ташқи сиёсат бошқармаси раҳбарига АҚШнинг амалдаги маъмурияти ваколатлари муддатининг якуни, яъни 2017 йилнинг январига қадар Сурия инқирозини тартибга солувчи ечимни ишлаб чиқиш эҳтимоли бор-йўқлиги ҳақида савол берилди.
«Бу каби саволларга жавоб беришда жуда-жуда эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қиламан. Кенгроқ маънода гапирадиган бўлсак, бунинг иложи борми? Ҳа, бор. Фақат бунинг учун руслар, эронликлар ва Суриядаги Башар Асад режими барча тарафлар томонидан таклиф этилган, сиёсий музокараларга яқинлашишга қаратилган оқилона ечимни қабул қилиши керак», — деди Керри.
Давлат котиби АҚШ Алепподаги гуманитар ҳалокатга қарши курашишга йўналтирилган ишларини тўхтатмаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)