Дунёдаги 300 миллионга яқин бола (яъни деярли ҳар еттинчи бола) ҳавонинг ифлосланиши жуда юқори бўлган ҳудудларда яшайди. Бу ҳақда 31 октябрь, душанба куни БМТ Болалар жамғармасининг (UNICEF) расмий сайти маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бугун дунё бўйича 300 миллион бола ҳавонинг заҳарли ифлосланиши жуда юқори бўлган ҳудудларда яшамоқда. Тахминан икки миллиард бола ҳавонинг ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган минимал стандартларга мос келмайдиган ҳудудларда истиқомат қилади», — дейди ташкилотнинг ижрочи директори Энтони Лейк. Унинг таъкидлашича, ушбу маълумотлар ўз уйларида ифлосланган ҳаводан нафас олаётган миллионлаб болаларни ўз ичига олмайди.
«Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили беш ёшдан кичик 600 минг боланинг ўлимига олиб келувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. У, шунингдек, ҳар куни миллионлаб болаларнинг ҳаёти ва келажагига таҳдид солмоқда», — деб таъкидлади UNICEF раҳбари.
Изоҳ (0)