Канаданинг Суррей шаҳридаги мактаблардан бирининг олдида юз берган отишма оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 1 киши ҳалок бўлди, яна бир нафари яраланди. Бу ҳақда, CTV’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса 29 октябрь куни содир бўлди. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа тафсилотларини маълум қилмаяпти, аммо полиция ҳодисани октябрь ойида иккита қотилликни амалга оширишда ва Ванкувердаги метро отишмасида иштирок этишда гумонланаётган гуруҳ билан боғламоқда.
CTV’нинг аниқлик киритишича, мактаб олдидаги отишма Британия Колумбияси провинциясининг жамоат хавфсизлиги бўйича вазири Майк Морриснинг ҳуқуқ-тартибот ходимлари Канадада бошланган кетма-кет зўравонлик хатти-ҳаракатларни тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солишини айтганидан сўнг содир бўлди.
Изоҳ (0)