Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 29 октябрь, шанба куни Вазирлар Маҳкамаси биносида АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблюм иштирок этган.
Учрашувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Томас Шеннон 28 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)