Самарқанд вилояти Ургут туманида истиқомат қилувчи фуқаро Халқ банки томонидан ташкил этилган «Олтин балиқ» лаҳзалик пул-буюм лотереясида ютуққа қўйилган 10 машинадан бирини ютиб олди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
«Мен тез-тез лотерея ўйнаб тураман, бироқ ҳеч қачон бу қадар катта ютуқ эгасига айланмаганман. ‘Олтин балиқ’ лотереясида еттинчи уринишда Spark автомобили эгасига айландим», — дейди ютуқ эгаси Эргаш Раҳмонов.
Маълумот учун, умумий соврин жамғармаси 10 миллиард сўм бўлган «Олтин балиқ» лотереясида автомобиллардан ташқари 3,8 миллиондан ортиқ совринлар, шунингдек, 500 минг сўмдан 25 миллион сўмгача бўлган пул ютуқлари ўйналмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)