«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола ўтган мавсумда Мадриднинг «Реал» клуби томонидан унга бўлган қизиқишга изоҳ бериб ўтди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
«Мен ‘Барселона’ мухлисиман. ‘Реал’га мен каби мураббий керак эмас деб ўйлайман. Барибир у ерга тўғри келмасдим», – деди испаниялик мураббий.
«‘Барселона’ билан жавоб ўйинига келадиган бўлсак, биз бўлажак учрашувга аста-секин яқинлашяпмиз. Биз ҳозирги ҳолатни тезроқ яхшилашимиз керак», – дея қўшимча қилди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиоланинг биографи Марти Перарнау Рафаэль Бенитеснинг истеъфосидан сўнг «Реал» бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар Зинедин Зидан эмас, Гвардиола бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)